Ўзбекистонлик дзюдочи Шерзод Намозов -60 кг вазн тоифасида Паралимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди. У 2016 йилги ўйинларда ҳам ғолиб бўлганди.
Париждаги Паралимпия ўйинларида енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Ўзбекистон ҳисобига илк олтин медални тақдим этди. У ўз чиқиши давомида 28 йиллик турнир рекордини янгилади.
Ўзбекистонлик паратаэквондочи Зиёдахон Исоқова Париж Паралимпиадаси финалида перулик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга эга чиқди.
Ўзбекистонлик парасузувчи Муслима Одилова Париж Паралимпиадасида бронза медални қўлга киритди. У фаолиятида иккинчи бор Паралимпия ўйинлари шоҳсупасига кўтарилмоқда. Унинг медали Ўзбекистон делегацияси учун турнирдаги биринчиси бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг